Германиянинг Украинага ҳарбий ёрдами Шольц томонидан секинлаштирилди

Федерал канцлер Олаф Шольц департаменти Германиядан Украинага қурол етказиб беришни секинлаштирмоқда.

Бундай фикрни Бундестаг мудофаа қўмитаси раҳбари Мари-Агнесс Штрак-Циммерман 30-июл, шанба куни маълум қилди, дея хабар беради DW.

«Германиянинг ҳарбий ёрдамини секинлаштирадиган енг катта тўсиқ, нима сабабдан бўлишидан қатъи назар, канцлер идораси», деди Штрак-Циммерман.

Шу билан бирга, у Германия ҳукумати етказиб бериш масаласини октябр ойининг охиридан кечиктирмасдан ҳал қилиши керак, деб ҳисоблайди. Унинг сўзларига кўра, ҳамма нарса Россия президенти Владимир Путиннинг «ўзининг ёлғон кампаниясини давом еттиришидан» далолат беради, шунинг учун немис сиёсатчилари «бўшашмасликлари керак».

Аввалроқ ОАВ Германия ҳамкорларга қурол етказиб беришни тўхтатаётгани ҳақида ҳам хабар берган еди. Берлин Полша, Словения, Греция ва Чехия билан узоқ давом этган музокараларга қарамай, бу давлатларнинг ҳеч бири билан шартнома имзоламаганини тан олди.