Хавфсизлик хизмати раҳбари: Россия Швеция учун таҳдид

Швеция разведкаси Россия Федерацияси бошқа авторитар давлатлар қатори унинг хавфсизлигига жиддий таҳдид солаётгани ҳақида огоҳлантирди.

Бу ҳақда Швеция хавфсизлик хизмати раҳбари Шарлотта Фон Эссон маълум қилди.

«Россия ва бошқа авторитар давлатлар ўз ҳаракатларида тобора ёмон бўлиб бормоқда ва уларнинг ёвуз ҳаракатлари тўхтамаяпти», — деди Фон Эссон.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги глобал вазиятнинг ёмонлашуви Скандинавия давлатининг ички барқарорлигига «тўғридан-тўғри таъсир кўрсатмоқда».

«Дунёдаги воқеалар экстремизм ва ҳужумлар таҳдидининг кучайишига ҳам туртки бермоқда», — деди Фон Эссон ва Россия, Хитой ва Эронни Швеция хавфсизлигига «энг катта таҳдид» деб атади.

Вон Эссеннинг таъкидлашича, «Россия ҳозирда энг катта ягона таҳдид», чунки унинг ҳаракатлари «олдиндан башорат қилиб бўлмайдиган», Хитой ва Эрондан келаётган хавф эса «аниқроқ» бўлса-да, «узоқ муддатли».

Стокгольм аввалроқ Швеция ва Финляндиянинг НАТОга аъзо бўлиш учун ариза беришига жавобан Россия Швецияга яқин жойда ҳарбий салоҳиятини оширишини илгари сурган эди.