Хитой: итлар бурун излари билан қидирилади

Итларни топишнинг асл усули Хитойда ихтиро қилинган. Уларни бурун излари орқали қидириб топишдир.

Хитой бурун излари ёрдамида итларни таниб олиш бўйича лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда, деб хабар қилмоқда маҳаллий ОАВ.

Хитойнинг Ханчжоу номли шаҳарларидан бирида ушбу технология аллақачон 2020 йилдан бери синовдан ўтказилмоқда.

Сизнинг итингизни бундай маълумотлар базасига қўшиш учун эгаси махсус дастурга бурнининг суратини юклаши керак. Кейинчалик, рақамли лицензия ҳайвон йуқолса уни топишни осонлаштириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ҳар бир итнинг ўзига хос нақшли бурун иўлари бор. Одам билан таққослаганда, бу бармоқ изига ўхшайди.