Хитой Россияга самолёт қисмларини етказиб беришдан бош тортди

Хитой Халқ Республикаси Россия авиакомпанияларига самолёт қисмларини етказиб беришдан бош тортди.

Бу ҳақда ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича конференция чоғида Федерал ҳаво транспорти агентлигининг ҳаво кемаларининг парвозга яроқлилиги бошқармаси бошлиғи Валерий Кудинов маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ва Европа Иттифоқи давлатлари Россия самолётлари учун осмон ёпилганини эълон қилган, Аэробус ва Боинг эса Россия самолётларига хизмат кўрсатиш ва Россияга эҳтиёт қисмлар етказиб беришни тўхтатган эди.

Бундан ташқари, самолётларни ижарага берувчи баъзи компаниялар Россия ташувчилари билан ишлашдан бош тортди, чунки Россия лизинг компаниялари АҚШ санкциялар остида қолишди.