Хитой Саудия нефти етказиб бериш учун тўловни доллар ўрнига юанда тўлашни муҳокама қилмоқда

Саудия Арабистони ҳукумати Хитой билан Саудия нефтини Хитойга сотишда доллар ўрнига Хитой юанидан фойдаланиш имконияти ҳақида музокаралар олиб бормоқда.

Бу ҳақда The Wall Street Journal манбаларга таяниб хабар бермоқда. Хитой Саудия Арабистони нефт экспортининг 25% дан ортиғини сотиб олувчи ҳисобланади.

Бундай келишувлар ҳақидаги музокаралар бир неча йиллардан бери давом этмоқда, бироқ сўнгги воқеалар музокараларга янгича долзарблик бағишлади.

Ар-Риёд ҳозир Вашингтоннинг қиролликка бу соҳада узоқ йиллик садоқатини шубҳа остига олмоқда. Хусусан, Саудия Арабистони Яман ҳутийларига қарши курашда АҚШнинг заиф кўмаги, шунингдек, Оқ уйнинг Эрон билан ядровий келишувга қайтиш ниятидан хавотирда.

Саудия Арабистонида ҳам америкаликларнинг Афғонистонни тарк этишидан норози бўлишди.