Хитой Тайван атрофида ҳарбий машқларни бошлади

Хитой Тайван яқинида ҳарбий машғулотларни бошлади.

Бу ҳақда Хитой давлат телекомпаниясига таяниб The Guardian хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, машғулотлар 7 август куни тушгача давом этади ва жонли отишма билан давом этади.

«Ушбу жанговар машғулотлар давомида орол атрофидаги олтита муҳим ҳудуд иштирок этмоқда. Бу даврда барча кемалар ва самолётлар тегишли денгиз зоналари ва ҳаво ҳудудига кирмаслиги керак», – деди ХХР.

Хитой томонидан белгиланган машқлар зоналари Тайван атрофида жойлашган бўлиб, Тайван ўзининг ҳудудий сувлари деб ҳисоблаган жойларда, жумладан, муҳим портлар яқинида жойлашган. Тайван раҳбарияти Хитойни де-факто блокадада айбламоқда.

Тайван Мудофаа вазирлиги Тайван армияси нормал режимда ва вазиятни кузатиб бораётганини таъкидлади.

2-3 август кунлари АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси ташриф билан Тайванга келди. У сўнгги 25 йил ичида оролга ташриф буюрган энг юқори мартабали америкалик сиёсатчига айланди.

Хитой унинг келиши муносабати билан АҚШ элчисини чақириб, Тайван атрофида ҳарбий машғулотлар ўтказилишини эълон қилди.

АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби Қўшма Штатлар Ненси Пелосининг Тайванга сафари юзасидан Хитойнинг таҳдидлари ва жанговар риторикасидан қўрқмаслигини айтди.