Хитойнинг Евроосиё масалалари бўйича махсус вакили Ли Хуй Хитойнинг Россия ва Украина ўртасидаги урушни ҳал қилиш бўйича музокараларда иштирок этиш учун Европага навбатдаги «тинчликпарвар» делегациясини юборишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
«Биз иккала томоннинг позициялари ўртасида катта тафовут борлигини ҳис қилдик. Энди барча томонларни музокаралар столига ўтиришга эришиш ҳали ҳам катта қийинчиликларга дуч келади… Хитой иштирок этиш учун тегишли давлатларга яна бир делегация юбориш масаласини фаол кўриб чиқишга тайёр. Украинадаги «инқироз» (уруш — таҳр.) бўйича музокарада», — деди Хитой махсус вакили.
Эслатиб ўтамиз, Хитой Украинадаги «инқироз» бўйича консенсусга эришганини эълон қилди.