Хитойда тадқиқотчи олимлар COVID-19 вакцинаси вируснинг ўзига ва унинг мутацияларига бир хил даражада таъсир этишини аниқладилар.
Хусусан, улар шу пайтгача қайд этилган коронавируснинг барча мутациялари аҳамиятсиз эканлигини ва унга қарши ишлаб чиқилаётган вакциналар самарадорлигини пасайтира олмаслигини таъкидладилар. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Фан ва технологиялар вазирлиги Биотехнология маркази раҳбари Чжан Синмин жума куни бўлиб ўтган матбуот анжумасида айтиб ўтди.
«60 мингта юқори сифатли декодланган геномлар кетма-кетлигини таққослагандан сўнг, биз улар орасида жуда кўп ўхшашликларни кўрдик. Ўхшашлик даражаси, нуклеотидлар кетма-кетлиги бўйича 91,3% дан юқори. Бу мутациялар нормал диапазонда давом этаётганидан далолат беради», деди у
«Агар ҳозирда синовдан ўтказилаётган вакциналар ишлаб чиқаришга киритилса, улар коронавируснинг барча кетма-кетликлари билан муваффақиятли курашиш имкониятига эга бўладилар», деб қўшимча қилди Чжан Хинмин.
Хитой йил охирига қадар 600 миллион, 2021 йилда эса 1 миллиарддан зиёд коронавирусга қарши вакциналар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.