Хорватия Россия элчихонасининг 24 ходими чиқариб юборилганини эълон қилди

Хорватия ҳукумати Россиянинг Загребдаги элчихонасиднў 18 нафар дипломат ҳамда маъмурий-техник ходимларнинг олти нафар ходимини чиқариб юборишга қарор қилди. Бу ҳақда 11-апрел, душанба куни Хорватия ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Таъкидланишича, Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчиси Андрей Нестеренкога нота топширган ва Россиянинг Загребдаги элчихонасида дипломатик ва маъмурий-техник ходимлар сони қисқаргани ҳақида маълум қилган.

«Россиянинг Хорватиядаги элчихонасининг 18 нафар дипломати ва маъмурий-техник ходимларидан олти нафари (жами 24 нафар ходим) Хорватия Республикасини тарк этиши таклиф қилинди», — дейилади хабарда.

Шунингдек, Хорватия Ташқи ишлар вазирлиги «Украинага қарши шафқатсиз тажовуз ва кўплаб жиноятларни» кескин қоралади.

«Хорватия яна бир бор жанговар ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш ва Россия қўшинларини Украинанинг барча ҳудудидан олиб чиқиб кетиш, шунингдек, аҳолини зудлик билан эвакуация қилиш йўлларини таъминлаш ва инсонпарварлик ёрдамини етказиб беришга чақирди.Таъкидланганидек, Хорватия Республикаси жиноятлар учун жавобгар шахслар жавобгарликка тортилишини кутмоқда», — дейилади ТИВда.