Индонезия Украина ва Россия фуқаролари учун виза режимини кучайтиришни режалаштирмоқда

Бали ҳукумати туристик визани суиистеъмол қилиш ва ноқонуний меҳнат миграцияси туфайли Украина ва Россия фуқароларига келишда визалар беришни тўхтатиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Сабаби, бу мамлакатлардан келган кўплаб сайёҳлар туристик визаларни суиистеъмол қилиб, Индонезияга ноқонуний йул билан ишга киришга ҳаракат қилишади.

Орол раҳбари Ваяна Костера аллақачон Ташқи ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлигига тегишли сўров билан мурожаат қилган.

The Jakarta Post нашрининг ёзишича, Костерга туристик визалар билан Балига келган ва иш қидираётган Украина ва Россия фуқаролари устидан кўплаб шикоятлар келиб тушган.

Бироқ, Индонезия мамлакатга сайёҳ сифатида ташриф буюрган хорижий фуқаролар учун иш ва бизнес яратишни тақиқлайди.

Шу муносабат билан оролнинг иммиграция хизмати аллақачон Украина ва Россиядан 31 нафар сайёҳни депортация қилган.

Бали ҳукумати ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олиш мақсадида Украина ва Россия фуқароларига келишда визалар беришни тўхтатиш имкониятини кўриб чиқмоқда.