Ўғирланган колумбиялик роҳиба қўйиб юборилди

Масина озодлик фронти жангарилари 2017 йилда Малида ўғирлаб кетилган франсискиялик роҳибани озод қилишди.

Қайд этилишича, ташкилот «Ал-Қоида» террорчилик тармоғи билан боғлиқ.

Глория Сесилия Нарваес ўтган шанба куни озод қилинди.

Бу ҳақда Африка давлати президенти девонининг Тwиттер’даги саҳифасида жойлаштирилган хабарда айтилади, деб ёзади “ТАСС”.

«Бугун, 9 октябр, колумбиялик роҳиба Глория Нарваез қўйиб юборилди», дейилади матнда.

Офис маълумотларига кўра, Нарваес 2017 йилнинг 7 февралида Малининг Буркина-Фасо билан чегараси яқинида ўғирлаб кетилган.

2018 йилнинг ёзида у «Ислом ва мусулмонларни қўллаб-қувватлаш гуруҳи» террорчилик ташкилоти томонидан эълон қилинган видео лавҳаларда, 2016 йил охирида Малида экстремистлар томонидан ўғирлаб кетилган бошқа гаровга олинган франтсуз аёл Софи Петронен билан бирга пайдо бўлди.

Президент девони Нарваесни қайси гуруҳ ушлаб турганига аниқлик киритмади. Уни озод қилиш учун тўлов ҳақида ҳеч қандай маълумот йуқ эди.