Иш ташлашда Канаданинг юз минглаб давлат хизматчилари қатнашди

Канада касаба уюшмалари меҳнат шароитларини яхшилаш, иш ҳақини ошириш ва масофавий ишлаш қоидаларини соддалаштириш талаби билан иш ташлашга чиқди.

Юз минглаб давлат хизматчилари иш ташлашда қатнашди, бу эса федерал давлат хизматлари ишида жиддий узилишларга олиб келди.

Касаба уюшмалари иш ҳақини ҳукумат таклиф қилаётганидан икки баравар оширишни, шунингдек, пуллик таътил олиш имкониятларини кенгайтиришни ва ҳоказоларни талаб қилмоқда. Бироқ мутасаддиларнинг айтишича, касаба уюшмаларининг талаблари «чидаб бўлмас».

Канададаги давлат хизматчилари йилига 40 000 дан 65 000 долларгача маош оладилар.

«Музокаралар столидаги рақобатбардош келишувга қарамай, касаба уюшмаси ҳукуматнинг канадаликларга хизмат кўрсатиш қобилиятига жиддий таъсир кўрсатадиган барқарор бўлмаган талабларни қўйишда давом етмоқда», деди расмийлар.

Шунга қарамай, касаба уюшмалари асосий муаммолари ҳал этилгунга қадар иш ташлашни давом эттиришларини айтишмоқда.