Испанияда поездда саёҳат тўрт ой давомида бепул бўлади

Испания куздан бошлаб поездда бепул саёҳатни жорий қилади

Euronews хабарига кўра, сентабр ойида қисқа ва ўрта масофаларга поездлар қатнови учун 100% чегирма жорий этилади.

Қайд этилишича, Media Distancia миллий темир йул оператори томонидан 300 км дан кам бўлган қатновларни қамраб олувчи барча шаҳар атрофи поездлари (Cercanías ва Rodalies) ва минтақавий ўрта масофали линиялар 1 сентябрдан 31 декабргача бепул бўлади. Бу янгилик ҳақида бош вазир Педро Санчес маълум қилди.

100% чегирма фақат битта чипта учун эмас, балки бир нечта чипталар учун амал қилади. Бошқа хизматлар, шу жумладан шаҳарлараро поездлар ва бошқа компанияларнинг поездлари бўйича қатновлар чоралар кўрилмайди ва аввалгидек ҳақ тўланади.