Исроил Ғазо секторида махсус операция мақсадларига эришилганини маълум қилди: Исроил мудофаа кучлари томонидан 5 август куни «Ислом жиҳоди» террорчилик гуруҳига қарши бошланган «Тонг» операцияси муваффақиятли якунланди. Бу ҳақда Исроил бош вазири Яир Лапид маълум қилди, деб ёзади Jerusalem Post.
«Мақсадларга эришилди, операцияни давом эттириш бефойда», деди Исроил бош вазири мамлакат мудофаа вазири Бенни Ганц билан биргаликда жанубий қўмондонлик ва назорат марказларига ташриф буюрганидан кейин.
Аввалроқ томонлар Миср воситачилигида 7 август куни кечқурун маҳаллий вақт билан соат 20:00 да келиши керак бўлган сулҳни муҳокама қилаётгани маълум бўлган эди.
Эслатиб ўтамиз, Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторида «Исломий жиҳод» гуруҳига қарши «Тонг шафақ» операциясини бошлаш арафасида. Ҳаво ҳужумлари давомида «Исломий жиҳод»нинг Ғазодаги ҳарбий қанотининг шимолий округи раҳбари Тайсир Жабарий ва яна бир қанча жангари йўқ қилинган. тинч аҳоли қурбонлари бор.