Исроил Сурия пойтахтига ракета ҳужуми уюштирди

Исроил Сурия пойтахти Дамашққа ракета ҳужуми уюштирди. Портлаш Эрон ҳарбий объектлари яқинидаги бинода содир бўлган. Беш киши ҳалок бўлди, яна 15 киши яраланди. 19-февраль, якшанба куни гувоҳлар ва расмийларга таяниб, Reuters агентлиги хабар бермоқда.

«Мақсадли зарба пойтахт марказидаги Омайяд майдони яқинидаги аҳоли зич жойлашган ҳудуддаги бир неча биноларга зарар етказди, бу ерда кўп қаватли турар-жойлар жойлашган»  дейилади хабарда.

The Jerusalem Post қўшимча зарбалар ҳақида хабар беради. Қайд этилишича, Эрон кучларининг штаб-квартираси, аэродром, омборлар ўққа тутилган.

Эрон манбалари гўёки Исроил самолётлари зарбалар берганини даъво қилмоқда, аммо Қуддус буни ҳали тасдиқлагани йўқ.

Шу билан бирга, Сурия давлат телерадиокомпанияси мамлакатнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими Дамашқ минтақасидаги ҳужумни қайтарганини маълум қилди. Тармоқ ҳаво ҳужумидан мудофаа ишлари акс этган кадрларни ва Сурия пойтахти аэропортига берилган зарба оқибатларини акс эттирувчи фотосуратни эълон қилди.