Исроил ва АҚШ йирик ҳарбий машқларни бошлади

23-январь, душанба куни АҚШ ва Исроил тарихдаги энг йирик «Juniper Oak» қўшма ҳарбий машғулотларини бошлади.
Бу ҳақда CNN хабар берди.

Урушнинг барча соҳаларини, жумладан, космик ва электрон урушни қамраб оладиган маневрларда 100 та Америка самолёти ва 42 та Исроил самолёти иштирок этади. USS George H. W. Bush авиаташувчиси зарба бериш гуруҳи ҳам иштирок этади.

Пентагоннинг юқори мартабали мулозимига кўра, машғулотларга 6500 АҚШ аскари ва 1100 Исроил аскари жалб этилади.

Маневрларни АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) бошқаради.

Қайд этилишича, Juniper Оак Эронга яққол сигнал бўлиб, АҚШ-Исроил иттифоқининг мустаҳкамлигини намойиш этади. Улар Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги кескинлик фонида содир бўлмоқда.