Исроил ва Фаластин ўртасидаги сулҳ қуролли тўқнашув билан якунланди

Исроил ва Фаластин ўртасидаги сулҳ икки кундан камроқ давом этди, у Наблус шаҳрида қуролли тўқнашувлар билан якунланди.

Бу ҳақда AP хабар бермоқда.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 9-август, сешанба куни Исроил қўшинлари Ғарбий Соҳилдаги Наблус шаҳрида ўтказган операция давомида 3 нафар фаластинликни ўлдирган, 40 га яқин киши жароҳат олган.

Наблусдаги операция чоғида Исроил полицияси ўз кучлари шу йил бошида Ғарбий Соҳилда бир қатор отишма содир этгани учун қидирувда бўлган Иброҳим ан-Набулсийнинг уйини ўраб олганини айтди. Қайд этилишича, отишма натижасида ал-Набулсий ва яна бир фаластинлик жангари йўқ қилинган, уйдан портловчи моддалар ва қуроллар топилган.

Эслатиб ўтамиз, 7 август куни Исроил ва Фаластиннинг «Ислом жиҳоди» гуруҳи сулҳ эълон қилган эди.

Аввалроқ, 5 август куни Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторида «Ислом жиҳоди» террорчилик ташкилотига қарши «Тонг шафағи» операциясини бошлаган эди.