Исроил ва ХАМАС тўрт кунлик вақтинчалик оташкесимга келишиб олди

Исроил ва ХАМАС Исроил вазирлар маҳкамаси томонидан тасдиқланган тўрт кунлик оташкесимни тасдиқлади. Келишув шартларига кўра, ХАМАС ўғирлаб кетилган 30 нафар бола ва 20 нафар аёлни озод қилиши керак.

Ўт очишни тўхтатиш келишуви можаронинг ҳар икки томонига ҳам тааллуқлидир ва бу даврда Исроил Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётларни, жумладан, ҳарбий техника ҳаракатини тўхтатади.

Шунингдек, инсонпарварлик юклари, жумладан, дори-дармон ва ёқилғиларнинг Ғазога бемалол кириб бориши билдирилди. Ғазо жанубида учувчисиз учишлар тўлиқ тўхтатилади, шимолда эса сулҳ даврида маҳаллий вақт билан соат 10:00 дан 16:00 гача улар тақиқланади.

Ўт очишни тўхтатиш даврида Исроил Ғазо сектори ҳудудларида ҳужумлар ёки ҳибсга олишлардан тийилиш мажбуриятини олади. Келишувда гаровга олинганлар сони кўпайса, сулҳни узайтириш имконияти кўзда тутилган.

Бироқ, келишув маъқулланганига қарамай, Исроил манбаларининг қайд этишича, келишув кучга киришининг аниқ санаси ноаниқлигича қолмоқда. Дипломатик манба келишувнинг бошланиш санаси билан боғлиқ ноаниқликни ҳам таъкидлайди.