Истанбулда кучли портлаш юз берди, жароҳатланганлар бор

Туркияда Инстанбул ғарбидаги полиция бўлими яқинида кучли портлаш содир бўлди. Портлаш оқибатида 10 га яқин одам жароҳатланган. Бу ҳақда CNN Турк хабар бермоқда.

Saba газетасининг ёзишича, «ер ости кабел иншоотларида портлаш содир бўлган». Ташқарида кучли тутун туфайли аҳоли бинолардан эвакуация қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 18-апрел, душанба куни Туркия Ироқ шимолида Курдистон Ишчилар Партиясига қарши ҳарбий операция бошланганини маълум қилган эди.

Туркия биринчи босқичда бошпана, бункер, тунел, ғор ва омборларга ҳужум қилди.

Туркия расмийлари ҳарбий операцияни мамлакатни террор таҳдидидан ҳимоя қилиш истаги билан изоҳламоқда. Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Туркиянинг нишони фақат террорчилардир.