Апрел ойининг охирида Италияда Украинани тиклаш бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади. Бу ҳақда Италия ташқи ишлар вазири Антонио Тажани Twitter даги саҳифасида маълум қилди.
«Бугун G7 ташқи ишлар вазирларининг учрашуви муносабати билан ҳукумат 26 апрел куни Италия компаниялари иштирокида Украинани қайта тиклаш бўйича конференция ташкил этишини эълон қилдим», — дейилади хабарда.
Конференциянинг ташкил этилиши Италиянинг Украина халқи учун тинчлик ва эркинлик тарафдори эканлигидан далолат беради. Тадбирда Италия компаниялари иштирок этиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалги донор конференцияси 2022-йил декабр ойида Парижда бўлиб ўтган эди. Конференция Россиянинг муҳим инфратузилмага доимий ҳужумлари олдида Украинани қўллаб-қувватлашга қаратилган эди.
Италияда халқаро конференция ташкил этилиши Украинага тикланиш ва мустақиллик учун курашда ёрдам бериш йўлидаги яна бир қадам бўлади.