Италия Россия газини алмаштириш ниятида

Италия икки ой ичида импорт қилинадиган Россия газининг ярмини алмаштирмоқчи.

Италия ҳукумати Жазоир ва Ливия билан қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш, Тунис раҳбарлари билан эса водород ёқилғиси етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бормоқда. 14-март, душанба куни Италия ташқи ишлар вазири Луиджи Ди Маё баёнотига таяниб, хабар бермоқда La 7 нашри.

“Италиянинг дунёда ҳамкорлари кўп.

Ди Маёнинг таъкидлашича, у яқинда энергетика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувга эришиш учун бир неча марта, хусусан, Жазоир ва Қатарга иш сафари уюштирган.

“Бу Италиянинг Россия газига қарамлигини камайтириш имконини бериши керак”, деди у.

Эслатиб ўтамиз, Италия Россия газига энг кўп қарам бўлган Европа Иттифоқи давлатларидан бири ҳисобланади. 2021 йил охирига келиб Италия газ импорти таркибида Россия Федерациясининг улуши 43 фоизни ташкил этди. Ўз навбатида, Россия газининг Италия энергетика соҳасидаги улуши 19 фоизни ташкил этади, бу ҳатто Германиядан (12 фоиз) сезиларли даражада олдинда.