Италия Ўрта ер денгизи орқали муҳожирлар оқими кўпайгани сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Яқинда Италия Ўрта ер денгизи орқали мамлакатга келган муҳожирлар сонининг кўпайиши сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Бу ҳукумат ва Рим расмийларини хавотирга солиб, Европа Иттифоқини вазият учун масъулиятни ўз зиммасига олишга чақирмоқда.

Мусумечи, «Аниқ айтсам. Муаммо бу билан ҳал бўлмайди. Ечим фақат Европа Иттифоқининг онгли ва масъулиятли аралашуви билан мумкин» деди.

У мамлакат олдида янги вазифа турганини таъкидлади.

«Бу ўтмишда ҳеч қачон бўлмаган ҳодиса. Оролларнинг ўзи бу фавқулодда ҳолатга дош бера олмайди», – дея қўшимча қилди у.

Фуқаро муҳофазаси вазирининг сўзларига кўра, фавқулодда ҳолат тегишли стандартларни сақлаб қолган ҳолда мигрантлар оқимини бошқаришга тезроқ ва самаралироқ жавоб беришга имкон беради.

Бош вазир Джорджия Мелони бу қарор муҳожирлар оқимини бошқаришга самаралироқ ва ўз вақтида жавоб беришни таъминлашга қаратилганини таъкидлади.