Италияда мафияга қарши сўнгги 30 йил ичида энг йирик суд жараёни якунланди

Италияда сўнгги 30 йил ичида мафия гуруҳларига қарши энг йирик суд бўлмиш Ндрангҳета мафия тўдаси устидан суд жараёни якунланди, деб хабар бермоқда AFP.

6-ноябр, шанба куни Калабрия жиноий ташкилоти Ндрангетанинг 70 нафар аъзоси ҳукм қилинди. Жараён Ламезиа Терме шаҳрида шу мақсадда махсус қурилган мажмуада бўлиб ўтди.

Маълум қилинишича, судланувчилар суд жараёнини тезлаштирилган ҳолда ёпиқ эшиклар ортида ўтказишга қарор қилишган. Бунинг учун Италия ҳукумати қамоқ жазоси қўлланилган тақдирда унинг муддатини учдан бирига қисқартиришга рози бўлди.

6-ноябр куни 91 нафар айбланувчи суд мажлисида эди. Натижада уларнинг 21 нафари айбсиз деб топилди, қолганлари эса 20 йилгача озодликдан маҳрум қилинди. Умуман олганда, ушбу улуғвор жараённинг бир қисми сифатида 355 кишига — Ндрангета мафия гуруҳининг аъзоларига, шунингдек, унинг шерикларига, жумладан сиёсатчилар ва политсиячиларга нисбатан айбловлар қўйилди. Улар орасида қотиллик, қотилликка уриниш, гиёҳванд моддалар савдоси, пул ювиш ва қонунбузарлик каби жиноятлар киради.

Ндрангета мафия гуруҳи ҳақида

Айбланганларнинг аксарияти 2019-йилда Италия, Германия, Швейцария ва Болгарияда ўтказилган мувофиқлаштирилган полиция операциясида ҳибсга олинган. Ҳукм этилганлардан бири Манкусо мафия кланининг раҳбари — амаки лақабли Луиджи Манкузодир. Ҳукм чиқарилгунга қадар у аллақачон 20 йил қамоқда ўтирган эди.

AFP хабарига кўра, Италия прокуратураси мамлакатдаги энг нуфузли замонавий мафия гуруҳларидан бири бўлган Ндрангхетага қарши суд жараёни фош бўлишига умид қилмоқда. Клан қурол, одамлар ва гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланади, кўп миллиард долларлик айланмага эга. 2016 йилда унинг аъзолари 2012 йилда содир бўлган икки даҳшатли зилзиладан сўнг Италия шимолида қурилиш бизнеси ва кўчмас мулк олди-сотдисидаги фирибгарликда айбланган эди.