Италия шимолида Украинадан келган 20 дан ортиқ қочқинни олиб кетаётган автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Бу ҳақда 13-март, якшанба куни Sky TG24 хабар бермоқда.
Бахтсиз ҳодиса Чезена ва Валье-дель-Рубиконе ўртасидаги участкада содир бўлган. Автобуснинг охирги манзили Пескара шаҳри эди.
Қайд этилишича, воқеа бугун эрталаб соат 7:00 атрофида Форли яқинидаги жанубий йў‘лакнинг 101-километрда, Анкона йуналишдаги Чезена ва Валье-дель-Рубиконе ўртасидаги қисмида содир бўлган. Автобуснинг охирги манзили Пескара шаҳри эди.
Хозирги маълумотга кўра бир аёл вафот этди. Қолган йўловчилар жабрланмаган. Воқеа жойида қутқарув хизматлари ишламоқда. Ҳодиса сабабларига аниқлик киритилмоқда.