Иттифоқ давлатларининг ярми Швеция ва Финляндиянинг аъзолигини ратификация қилган

НАТОга аъзо мамлакатларнинг ярми Швеция ва Финляндиянинг аъзо бўлишига рози бўлди. Бу ҳақда 15-июл, жума куни Швеция ташқи ишлар вазири Анн Линде Твиттерда маълум қилди.

«Ҳозирча НАТО иттифоқчиларининг ярми Швеция ва Финляндиянинг қўшилиш протоколларини ратификация қилишди. Ратификация қилгани учун барча 15 тасига раҳмат», деб ёзади у.

Таъкидлаш жоизки, Скандинавия давлатларининг қўшилиш протоколларини: Канада, Дания, Исландия, Норвегия, Буюк Британия, Эстония, Албания, Полша, Германия, Венгрия, Нидерландия, Болгария, Латвия, Словения, Хорватия ратификация қилган.

Шу билан бирга, протоколлар ҳали ҳам АҚШ, Туркия, Франция, Белгия, Греция, Испания, Италия, Люксембург, Шимолий Македония, Португалия, Руминия, Словакия, Черногория, Чехия ва Литва томонидан ратификация қилиниши керак.