Ядро бешлиги уруш ҳақида баёнот берди

АҚШ, Россия, Хитой, Буюк Британия ва Франция дунёда ядро урушининг олдини олиш ниятлари ҳақида баёнот беришди.

Бу ҳақда 3-январ, душанба куни Оқ уй ва Кремл сайтларида айтилган.

“Хитой Халқ Республикаси, Франция Республикаси, Россия Федерацияси, Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги ва Америка Қўшма Штатлари ядро қуролига эга давлатлар ўртасидаги урушдан қочиш ва стратегик хавфларни камайтиришни асосий мас’улиятимиз деб билади”, — дейилади баёнотда. деди.

“Ядро урушида ғалаба қозониб бўлмайди ва ҳеч қачон бошланмаслиги керак”лиги таъкидланиб, ядро қуролидан фойдаланиш жуда катта оқибатларга олиб келиши сабабли улар мудофаа мақсадларига хизмат қилиши, тажовузкорликдан тўсқинлик қилиши ва урушнинг олдини олиши зарурлиги таъкидланади.

Баёнот иштирокчилари бундай қуролларнинг янада тарқалишининг олдини олиш зарурлигига “қатъий ишонч” билдирмоқда.

Имзоланган баёнотларда, шунингдек, барча давлатлар билан хавфсизлик, қуролсизланиш бўйича тараққиёт ва ядровий қуролдан холи хавфсиз дунё учун ҳамкорлик қилиш мажбурияти яна бир бор тасдиқланди.

Баёнотда, шунингдек, ўзаро тушуниш даражасини ошириш ва “ҳеч кимга фойда келтирмайдиган ва ҳамма учун хавф туғдирадиган” қуролланиш пойгасининг олдини олиш нияти ҳам қайд этилган.

Ўз навбатида, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш “ядро бешлиги” давлатларининг ядро қуролидан фойдаланган ҳолда уруш бошлашга қарши баёнотини олқишлади, деди унинг матбуот котиби Стефан Дюжаррик. Баёнот ташкилот сайтида эълон қилинган.

“Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ядро қуролига эга бўлган давлатларнинг ушбу мақсад йулида мулоқот ва ҳамкорликка бўлган узоқ йиллик чақириғига мувофиқ ядровий урушнинг олдини олиш чораларини кўриш мажбуриятини рағбатлантиради”, — дейилади ташкилот хабарида.