Яман ҳукумат кучлари нефт ҳудудини ҳутийлардан қайтариб олди

Яманда ҳукумат кучлари халқаро коалиция кўмагида йирик нефт конларига эга шимолий Шабва вилоятини озод қилди.

Бу ҳақда кеча France24 телеканали хабар берди.

Қайд этилишича, Саудия Арабистони бошчилигидаги халқаро коалитсия томонидан қўллаб-қувватланган ҳукумат қўшинлари ва Эрон томонидан қўллаб-қувватланган исёнчи ҳутий қўшинлари Мариб ва ​​Шабва вилоятлари учун бир неча ойдан бери жанг олиб боришган. Ҳукумат кучлари кеча 10 кунлик операция натижасида Шабванинг сщнгги ҳудудини ҳутийлардан озод қилганини эълон қилди.

Телеканалнинг хабар беришича, ҳутийлар ўтган йилнинг сентабрида шимолий вилоятларни эгаллаб олган. Шундан сўнг, 15 мингга яқин жангчи бўлган Гигантлар бригадаси қарши ҳужумни бошлади.

«Шабва вилоятининг барча ҳудудлари тўлиқ озод қилинди. Биз Гигантлар бригадаси қаҳрамонларига ҳамда Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари бошчилигидаги араб коалитсиясига миннатдорчилик билдирамиз», — дейилади ҳукумат баёнотида.