Япония ҳукумати АҚШ ва Европа давлатлари билан Россиядан хом нефт етказиб берилишига мумкин бўлган эмбарго бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Бу ҳақда 7-март, душанба куни Токиодаги ҳукумат доираларига таяниб, Кёдо агентлиги хабар берди.
Россия Японияга импорт қилинадиган нефт ҳажми бўйича 5-ўринни эгаллайди.
«Европада бу бошқа бировнинг муаммоси деб ўйламаслигимиз керак. Осиёга ҳам тегишли бўлган дунё тартиби ларзага келади», — деди Кисида.
Унга кўра, Япония расмийлари Россия ва Хитойнинг ташқи сиёсатдаги ҳаракатларини диққат билан кузатиб боради.
Япония оммавий ахборот воситалари та’кидлаганидек, Токио Москва билан муносабатларни шу йил охирида қабул қилиниши режалаштирилган янги Хавфсизлик стратегияси доирасида қайта кўриб чиқиши эҳтимоли катта. Россиянинг Украинага қарши агрессиясига дуч келган Токио энди Москвани “шерик” деб атолмайди.