Япония ХХР ҳаракатларидан хавотирда. Бу ҳақда «Мовий китоб» дипломатия бўйича йиллик ҳисоботида айтилган.
Яқинда ҳисоботнинг расмий нашр этилиши кутилмоқда. Ва ундан парчалар Кёдо ахборот агентлиги томонидан келтирилган.
Хабарларга кўра, ўтган йили юмшоқроқ сўзлар ишлатилган. Бунга Япония Хитой президенти Си Цзинпиннинг коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли бекор қилинган расмий ташрифини кутаётгани сабаб бўлган.
2021 йилги ҳисоботда Япония томони Гонгконг ва ХХРнинг Шинжон-Уйғур автоном вилоятидаги инсон ҳуқуқлари ҳолатидан хавотир билдирди.
Япония Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, Хитойда 1 февралдан кучга кирган, мамлакат қирғоқ қўриқчиларига миллий суверенитетни ҳимоя қилиш учун чет эл кемаларига қарата ўт очиш ҳуқуқини берадиган қонунни яна бир бор танқид қилди. Бунга жавобан Япония ҳам қирғоқ қўриқчиларига баҳсли архипелагга қўнишга уриниш бўлган тақдирда қурол ишлатиш ҳуқуқини берди, бу эса, экспертларнинг фикрига кўра, мамлакатлар ўртасидаги қуролли тўқнашув хавфини оширади.
Япония ва Хитой ўртасида Шарқий Хитой денгизидаги Сенкаку (Дяоюйдао) ороллари бўйича ҳудудий низо давом этмоқда, бу 2012 йил сентябр ойида Токио ҳукумати уларни хусусий эгаларидан сотиб олганидан кейин авж олган. Жанубий Хитой денгизида минтақадаги қатор давлатларнинг Спратли архипелаги ва унга қўшни Парасел оролларига даъволари туфайли кескинлик сақланиб қолмоқда. Ушбу баҳсда Хитой, Ветнам, Бруней, Малайзия ва Филиппинлар иштирок этмоқда.