Япония қирғоқларида одамларга тўла қайиқ чўкиб кетди

Четдаги Дандзе оролларидан 110 километр ғарбда юк кемаси чўкиб кетди, 18 нафар экипаж аъзосини қутқариш ишлари давом этмоқда.

Қайд этилишича, кема Нагасаки префектураси таркибига кирувчи олис Дандзе оролларидан 110 километр ғарбда чўкиб кетган.

Чўкиб кетганларга ёрдам бериш учун бир неча қирғоқ қўриқлаш қайиқлари юборилган, шунингдек, яқин атрофдан нефт танкерлари хам юборилган.

NHK маълумотларига кўра, юк кемаси бортида 14 нафар Хитой фуқароси ва 8 нафар Мьянма фуқароси бўлган. Шунингдек, тўрт киши қутқариб қолингани айтилмоқда. Бундан ташқари, экипаж аъзолари қутқарув қайиқларида сузишга муваффақ бўлишгани маълум бўлди, аммо қанча тирик қолгани номаълум.

Кеманинг чўкиши сабаблари ҳозирча ошкор этилмаган.