Япония НАТОга аъзо бўлиш ниятида эмас, бироқ алянс учун офис очиш масаласини кўриб чиқмоқда

Фумио Кисида Япониянинг НАТОнинг доимий ёки ассоциатив аъзоси бўлиш нияти йуқлигини тасдиқлади. Бироқ мамлакатда Алянснинг офисини очиш имконияти кўриб чиқилмоқда.

Бу ҳақда Япония бош вазири 24 май куни ҳукумат йиғилишида гапирди.

«Мен ҳеч қандай қарордан (НАТОнинг Японияда алянс ваколатхонасини ташкил этиши – таҳр.)) хабардор эмасман», – деди у.

Маълумки, Фумио Кисида 11-12 июл кунлари Вилнюсда ўтказилиши режалаштирилган НАТО саммитида иштирок этишни режалаштирган.

Ушбу тадбир халқаро муаммоларни муҳокама қилиш ва НАТО иттифоқчилари билан ҳамкорлик қилиш учун муҳим форум бўлади.

Япония, айниқса, хавфсизлик ва мудофаа соҳасида НАТО билан яқин муносабатларни сақлаб қолишда давом этмоқда.

Шу билан бирга, у ўз мустақиллигини сақлаб қолади ва ўз манфаатлари ва мақсадларини ҳисобга олган ҳолда турли платформа ва форматларда халқаро муносабатларни ривожлантиришга интилади.