Япония Россияга қарши нефт эмбаргосига рози бўлди

Япония Г7 давлатларининг Украинадаги рус армияси босқинига қарши туриш қарори доирасида Россия хом нефтининг импортига эмбарго жорий қилади.

Бу ҳақда Япония бош вазири Фумио Кисида маълум қилди.

“Ҳозирги вақтда G7 бирлиги муҳим ва G7 етакчиларининг баёнотига асосланиб, биз Россия нефтига нисбатан принсипиал эмбарго бўйича чора кўришга қарор қилдик”, — деди у.

Япония бош вазири бу қарорни “қийин” деб атади, чунки Япония “енергетика ресурсларининг аксарият қисмини импортга таянади”.