Токио Украина расмийларининг илтимосига кўра, Киевга фургонлар ва дронларни ўтказади.
Бу ҳақда 4-август, пайшанба куни Япония мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
«Бу сафар Украина томонининг эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, биз истеъмолчи транспорт воситаларини (фургонларни) ўтказамиз. Бундан ташқари, кичик дронларни қўшимча равишда ўтказамиз», — дейилади баёнотда.
Департаментнинг эслатишича, улар аввалроқ Киевга зирҳлар, дубулғалар, ҳимоя ниқоблари, кимёвий ҳимоя костюмлари ва кичик дронлар билан таъминланган.
«Мудофаа вазирлиги ва ўзини-ўзи мудофаа кучлари Украинага ўз имкониятлари доирасида ёрдам беришда давом этади», — деди Токио.