Япония Украинага гуманитар ёрдам сифатида 166 миллион доллар ажратди

Япония ҳукумати Украинага фавқулодда грант ёрдами сифатида 166 миллион доллар ажратди. Бу ҳақда Япониянинг Украинадаги элчихонаси хабар берди.

«27 май куни Япония ҳукумати Украинада гуманитар ёрдамга эҳтиёж ортиб бораётганига жавобан қарийб 166 миллион доллар миқдорида фавқулодда грант ёрдами ажратиш тўғрисида қарор қабул қилди», — дейилади хабарда.

Дипломатик миссия, шунингдек, Украинанинг Токиодаги элчихонаси сўровига жавобан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Лойиҳа хизматлари бўйича бюроси (ЮНОПС) орқали ёнғинга қарши ускуналар ва алоқа воситалари, дори-дармонларни ташиш учун ёрдам кўрсатилишини маълум қилди. Украинада зудлик билан талаб қилинадиган тиббий буюмлар ва бошқалар.

Аввалроқ Япония Украинага гуманитар еҳтиёжлар учун 300 миллион доллар миқдорида қўшимча молиявий ёрдам ажратишга қарор қилгани маълум бўлган эди. Ўшанда Япониянинг Украинага берган умумий ёрдами 600 миллион доллардан ошган эди.