Япония ва Жанубий Корея беш йиллик танаффусдан кейин хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни кучайтирмоқда

Япония ва Жанубий Корея беш йил ичида биринчи музокараларини ўтказган ҳолда, яна хавфсизлик бўйича ҳамкорлик қилмоқда.

Маълумотларга кўра, Токио ва Сеул Шимолий Кореянинг ракета ва ядро синовлари таҳдиди кучаяётган бир пайтда алоқаларни мустаҳкамлашга келишиб олган.

Икки давлат ташқи ишлар ва мудофаа вазирликларининг юқори мартабали амалдорлари Шимолий Корея томонидан ракета учирилган тақдирда реал вақт режимида маълумот алмашиш учун Қўшма Штатлар билан мувофиқлаштиришга келишиб олдилар.

Томонлар хавфсизлик ва мудофаа сиёсати бўйича ҳам ўзаро тушунишни чуқурлаштирди.

Дастлабки маълумотларга кўра, учрашув Жанубий Корея томонининг Япониянинг душман ҳудудига зарбалар бериш салоҳиятини ривожлантириш ниятидан хавотири фонида ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, музокаралар 2018-йилда Жанубий Корея Олий суди қарори билан тўхтатилган эди, унга кўра япон компаниялари 1910-1945-йилларда япон истилоси даврида ишлашга мажбур бўлган мамлакат аҳолисига товон пули тўлаш мажбуриятини юклаган.