Японияда портлаш: Бош вазир эвакуация қилинди

Япония бош вазири Фумио Кисиданинг Вакаяма шаҳрида омма олдида чиқиши вақтида кучли портлаш овози эшитилди. Ҳукумат раҳбари воқеа жойидан эвакуация қилинган. Бу ҳақда Япониянинг Kyodo ахборот агентлиги хабар берди.

Ҳодиса 15-апрел, шанба куни эрталаб, бош вазир балиқ овлаш портида нутқ сўзлаётган вақтда содир бўлган. Кисиданинг ўзи жабрланмаган. Ҳеч ким жабрланмаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, Кисида нутқи вақтида тутунли бомбага ўхшаган объект портлаган.

Гувоҳларнинг айтишича, номаълум шахс «гуруч майдонига кумуш цилиндирни ташлаган».

Япониянинг NHK телеканали воқеага тегишли видеони чоп этди. Видеода оқ тутун ва одамлар қочиб кетаётгани, эркаклардан бири эса бир неча ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан ушлаб турилгани акс этган.

Эслатиб ўтамиз, 8-июл куни Нара шаҳрида 67 ёшли Синдзо Абэ ўзи аввал етакчи бўлган Либерал-демократик партияни қўллаб-қувватловчи сайлов олди тадбирида сўзлаётган вақтда отиб кетилган эди.