Япониянинг санкциялар рўйхатига Россия ва Беларус фуқаролари киритилган

Япония ҳукумати Россия Федерацияси фуқаролари ва ташкилотларини шахсий ва иқтисодий санкциялар рўйхатига киритди.

Чекловлар бош вазир Михаил Мишустин, бошқа бир қатор жисмоний шахслар ва ҳарбий-саноат комплексининг компанияларига тааллуқли эди.

Гап санкциялар гуруҳлари остида айрим товарларни экспорт қилишни тақиқлаш ва бир қатор россиялик амалдорлар ва «ЛДНР» деб аталувчи ташкилот раҳбарларининг активларини музлатиш ҳақида кетмоқда.

Санксия рўйхатида Мишустиндан ташқари яна 130 га яқин одам бор, улар орасида Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Рашид Нургалиев ва Россия президенти Владимир Путинга яқин бизнесмен Геннадий Тимченконинг қариндошлари ҳам бор.

70 та компания, жумладан, «Алмаз-Антей» концерни, Тактик ракеталар корпорацияси, «Эталон» Бутунроссия тадқиқот институти, ахборот ва телекоммуникация технологиялари ҳам санкциялар остида қолди.

Ҳозирда Япония санкциялари рўйхатига Россия ва Беларуснинг 700 дан ортиқ фуқаролари, шунингдек, 200 дан ортиқ ташкилотлар киритилган.