Эрдўғон Путинга Украина ва Россия ўртасида воситачилик қилишни таклиф қилди

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Россия етакчиси Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Бу ҳақда 28-апрел, пайшанба куни Туркия президенти девони маълум қилди.

«Суҳбат чоғида кеча Туркияда бўлиб ўтган Россия ва АҚШ ўртасидаги алмашинув, шунингдек, Украинадаги уруш билан боғлиқ воқеалар муҳокама қилинди», — дейилади хабарда.

Шунингдек, Анқара Украина ва Россия Федерацияси ўртасида воситачилик қилишга тайёрлигини яна бир бор эълон қилгани таъкидланган.

«Ражаб Тойиб Эрдўғон Туркия Россия ва Украина ўртасидаги урушни тугатиш ташаббусини ўз қўлига олишга ва тинчлик йўлида воситачи бўлишга тайёрлигини айтди. Президент минтақада имкон қадар тезроқ барқарор тинчлик ўрнатиш истагини билдирди. Истанбул музокараларида эришилган жадалликка асосланиб, у мамлакат Туркиянинг икки қўшниси ўртасидаги инқирозни енгиб ўтиш учун саъй-ҳаракатларини давом эттиришини таъкидлади», — дея қўшимча қилди идора.

Эслатиб ўтамиз, Эрдўғон ва Путин охирги марта 26 апрел куни гаплашган. Кейин Туркия раҳбари Путин ва Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Истанбулда учрашувини ташкил этиш таклифини такрорлади.