Эронда кучли сув тошқини оқибатида 22 киши ҳалок бўлди

Эрон жанубидаги кучли сув тошқинлари оқибатида камида 22 киши ҳалок бўлди, яна бир киши бедарак йуқолди.

Бу ҳақда тунда Ал-Жазира телеканали маҳаллий ҳокимиятга таяниб хабар берди.

Эрон жанубидаги Форс вилоятида жума куни қурғоқчилик даври ўрнини босган кучли ёмғир туфайли сув тошқинлари бошланди. Маҳаллий ижтимоий тармоқларда автомобилларни сув олиб кетаётгани ва ота-оналар фарзандларини қутқаришга уринаётгани акс этган видеолар пайдо бўлди.

Ўз навбатида, қутқарувчилар 55 киши қутқарилганини маълум қилди. 15 та машина чўкиб кетди.

Ал-Жазира сўнгги ўн йил ичида Эронда бир неча бор қурғоқчилик ва сув тошқинлари содир бўлганини эслайди, улар қуёшда куйган ерга кучли ёмғир ёғиши натижасида янада кучайган. Шундай қилиб, 2019-йилда мамлакат жанубида содир бўлган кучли сув тошқинлари натижасида камида 76 киши ҳалок бўлган, етказилган зарар эса 2 миллиард доллардан ортиқроққа баҳоланмоқда.