Душанбеда бўлиб ўтган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммити чоғида Россия Эроннинг ШҲТга қўшилишини қўллаб-қувватлади.
Тадбир натижасида саммит иштирокчилари Эроннинг ташкилотга қабул қилиниши жараёнининг бошланишини таклиф қилиб, ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжатни имзоладилар. Бу ҳақда жума куни саммит чоғида маълум қилинди.
«Эрон Ислом Республикасини ШҲТ аъзолигига қабул қилиш тартибининг бошланиши тўғрисида» имзоланган ҳужжатнинг номи эълон қилинди.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин ШҲТ саммитида Россия Эронни ташкилотга қабул қилиш тартибининг бошланишини қўллаб -қувватлашини айтганди.
ШҲТ тузилиши тўғрисидаги декларацияни 2001 йил июн ойида Шанхайда олти давлат — Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон имзолаган. 2017 йилда Ҳиндистон ва Покистон ШҲТга тўлиқ аъзо бўлди. Ассоциация ишида тўртта кузатувчи давлатлар (Афғонистон, Беларус, Эрон ва Мўғулистон) ҳамда олти мулоқот шериги (Арманистон, Озарбайжон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка) ҳам иштирок этмоқда.