Эстония Россиядан бир қатор товарларни олиб кириш ва экспорт қилишни тақиқлади

Эстонияда Европа Иттифоқи санкциялари доирасида бир қатор рус товарларини экспорт ва импорт қилишга тақиқ кучга кирди.

Делфи маълумотларига кўра, чекловлар чегарани кесиб ўтган шахсларга ҳам тегишли.

Хусусан, эски ва янги мебел ва унинг қисмлари, ёғоч ва буюмлар, калийли ўғитлар, янги пневматик шиналар, цемент, икра, шиша бутилка ва банкалар каби янги ёки эскирган идишлар ва бошқалар тақиқ остида қолди.

Россия Федерациясидан ароқ, жин, ликёр ва бошқалар каби спиртли ичимликларни олиб кириш тақиқланади.

Бундан ташқари, Россияга саёҳат учун зарур бўлганидан кўпроқ пул, қиймати 750 евродан ортиқ бўлган маиший электроника, шунингдек, смартфон ва ноутбуклар ва 300 евродан ортиқ бошқа нарсаларни олиб кириш тақиқланади.