Йил охиригача Германия Россия нефтидан воз кечмоқчи

Германия йил охиригача Россия нефтини импорт қилишни тўхтатишни режалаштирмоқда, ҳаттоки санкциялар пакети доирасида умумевропа тақиқи киритилмаса ҳам.

Бу ҳақда 16-май куни ҳукуматдаги манбаларга таяниб, Bloomberg агентлиги хабар берди.

Расмийларнинг таъкидлашича, Берлин аллақачон муқобил етказиб берувчилар билан шартномалар тузишга ҳаракат қилмоқда ва ҳукумат кейинги олти-етти ой ичида қолган логистика масалаларини ҳал қила олишига ишончи комил.

Канцлер Олаф Шольц ҳукумати миллий режани Европанинг Украинага бостириб кириши учун Россия Федерациясига қарши санкциялари доирасида илгари суриш ниятида. Шу билан бирга, агентлик суҳбатдошлари дефицитни қайси давлатлар қоплашига аниқлик киритмаган.

Мамлакат Иқтисодиёт вазирлиги маълумотларига кўра, Германия аллақачон Россия нефт истеъмоли улушини 35 фоиздан 12 фоизга камайтирган.

19-май куни Шольцнинг Голландия бош вазири Марк Рютте билан учрашуви, шунингдек, 20-май куни Берлинда Қатар амири Тамим бин бен Хамад Аль Тани билан бўладиган музокараларида нефт санкциялари ва энергетика хавфсизлиги масалалари диққат марказида бўлиши кутилмоқда.