Калифорниядаги ўрмонлар ғайритабиий иссиқлик туфайли ёнмоқда

Қўшма Штатларда Марипоса округида ўрмон ёнғинлари давом этмоқда, бу йил Калифорниядаги энг йирик фалокатлардан бирига айланди.

Бу ҳақда 24-июл, якшанба куни Ўрмон хўжалиги ва ёнғиндан ҳимоя қилиш департаменти маълумотларига таяниб, Associated Press хабар бермоқда.

Ёнғинга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум. Штат губернатори Марипоса округида фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Шу кунгача қутқарувчилар минглаб одамларни евакуация қилишга мажбур бўлди, 2000 дан ортиқ уй ва корхоналар электр таъминотидан узилди.

Калифорния ўрмонларида ғайритабиий иссиқлик туфайли ёнғинлар содир бўлди

Губернатор Гевин Нюсомнинг сўзларига кўра, 400 дан ортиқ ўт ўчирувчилар вертолётлар, самолётлар ва булдозерлар билан бирга катта ёнғинга қарши курашмоқда. Об-ҳаво шароити бунга халақит беради: Калифорнияда ҳозир ҳаво иссиқ, паст намлик ва қуруқ ўсимликлар. Бу сўнгги ўн йилликлардаги энг кучли қурғоқчиликнинг натижасидир.

Калифорния ўрмонларида ғайритабиий иссиқлик туфайли ёнғинлар содир бўлди

Мутахассисларнинг фикрига кўра, паст намлик иссиқлик билан биргаликда олов тарқалиши учун яхши асос яратади.