Канада ғарбида кенг кўламли ўрмон ёнғинлари сабабли аҳоли эвакуация қилиниши эълон қилинди

Канаданинг Британия Колумбияси провинсиясида расмийлар кенг кўламли ўрмон ёнғини сабабли маҳаллий аҳоли эвакуация қилинишини эълон қилди.

Бу ҳақда CBC News хабар бермоқда.

324 та турар-жой аҳолисига зудлик билан эвакуация қилиниши, яна 438 та уйнинг аҳолисига эҳтимолий чиқиб кетишга тайёрланиш буюрилди.

Қайд этилишича, ёнғин тез тарқалмоқда ва 22 квадрат км майдонни эгаллаб олган . Кун давомида унинг майдони беш марта кенгайди.

Ўт ўчирувчилар самолётлар ёрдамида ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилмоқда.