Канада Германияга «Шимолий оқим 1» учун газ турбиналарининг қолган қисмини беради

Канада ташқи ишлар вазири Мелани Жоли унинг мамлакати «Шимолий оқим 1» газ қувури учун бешта газ турбинасини қайтариш ниятида еканини таъкидлади. Бу ҳақда Канаданинг CBC телеканали хабар бермоқда.

«Бу биз қабул қилган қарор. Айнан шу Германия биздан талаб қилган», – дейди Жоли.

Канада ҳукумати июл ойида газ турбиналарига санксия қўлланилишини олдини олиш учун истисно қилди. Хусусан, Монреалда техник хизмат кўрсатилаётган олтита турбинани кейинчалик газ таъминоти учун «Шимолий оқим 1» газ қувурини бошқарувчи Россиянинг «Газпром» давлат компаниясига топшириш учун Германияга қайтариш мақсадида тегишли қарор қабул қилинди.

Аввалроқ, битта турбина Германияга қайтарилган еди, бироқ «Газпром» техник муаммоларни келтириб, турбиналар Ғарб санксияларига дучор бўлмагани ҳақидаги ҳужжатларни кўришни исташини таъкидлаб, уни қабул қилишдан бош тортди.

«Канада Путиннинг Европага энергия етказиб беришдан қурол сифатида фойдаланишда давом этиши учун ҳеч қандай баҳона келтирмоқчи эмас», деди Жоли.