Канада Қора денгизга фрегат юборди

Канаданинг HMCS Montreal фрегати Ўрта эр денгизи ва Қора денгизларда НАТО ҳарбий-денгиз гуруҳи таркибидаги машғулотлар учун сузиб кетди.

Бу ҳақда 20-январ, пайшанба куни Канада Қироллик денгиз флоти маълум қилди.

Монреал фрегати бугун 240 нафар денгизчи, офицер ва ҳаво хизматчилари билан 6 ойлик чет элда “Reassurance” операцияси доирасида сузиб кетди.

Кема Галифаксдаги (Янги Шотландиянинг Атлантика провинцияси) ҳарбий-денгиз базасини тарк этди. Европага етиб келгач, у НАТОнинг Доимий денгиз флоти иккинчи гуруҳига (SNMG2) киради.

Фрегат биринчи марта НАТОнинг «Reassurance» миссиясида иштирок этади.

Аввалроқ ОАВ Канада мудофаа вазирлиги Россия билан кескинлик кучайгани сабабли Украинага махсус кучлар отрядини юборганини хабар қилган эди.