Канада расмийлари Россияга қарши санкцияларни кенгайтирмоқда

Канада ҳукумати Украинага бостириб киргани учун Россияга қарши янги санкциялар жорий этишга тайёр. Чекловлар Россия Федерациясининг саноат комплексига таъсир қилади.

Бу ҳақда 9-июл, шанба куни Канада ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати ма’лум қилди.

Департамент баёнотига кўра, чекловлар қуруқлик ва қувур транспорти, металлар, транспорт воситалари, компютерлар, электрон, электр ва машинасозлик ускуналарини ишлаб чиқаришга таъсир қилади.

“Ушбу чора-тадбирлар кучга киргач, Канада компаниялари мақсадли тармоқлар билан шартномаларни бажариш учун 60 кунга эга бўлади”, — дея ТИВ раҳбари Мелани Жолининг сўзларидан иқтибос келтирган матбуот хизмати.

Россияга қарши янги санксияларни жорий этиш муддати ҳақида хабар берилмаган.