Канада ҳукумати Россиядан алюминий ва пўлат импортини тақиқлаганини эълон қилди. Канада Молия вазирлиги маълумотларига кўра, тақиқ Россиядаги барча алюминий маҳсулотлари, жумладан, хом алюминий, алюминий қатламлари, шунингдек, идиш-товоқ ва уй-рўзғор буюмлари каби тайёр маҳсулотларга тегишли.
Бош вазир ўринбосари ва молия вазири Кристиа Фриланд Канада Россия алюминий ва пўлат маҳсулотлари импортини тақиқлашини эълон қилди.
Тақиқ Россиядаги барча алюминий маҳсулотларига, хусусан, ишлов берилмаган алюминий ва қатлам алюминийига, шунингдек, тайёр маҳсулотларга, шу жумладан идиш-товоқ ва бошқа уй-рўзғор буюмларига нисбатан қўлланилади. Шунингдек, темир, қотишмаган пўлат, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотлар, шу жумладан қувурларни олиб кириш тақиқланади.
Аввалроқ Канада россиялик мансабдор шахслар ва идораларга қарши янги санкциялар жорий этаётгани, шунингдек, Россияга айрим кимёвий компонентларни экспорт қилишни тақиқлаётгани хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, Канада Жамоатчилик палатасининг Ташқи ишлар қўмитаси мамлакат ҳукуматидан парламентни Россияга нисбатан жорий қилинган санкциялар механизми қанчалик самарали эканлиги ҳақида мунтазам равишда хабардор қилиб туришини талаб қилади.