Канада Россияга қарши янги санкциялар киритди

Канада ҳукумати Россия Федерацияси Федерация Кенгашининг 160 нафар аъзосига Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб киришига ёрдам берганликлари учун янги санкциялар жорий қилди.

Бу ҳақда 24-март, пайшанба куни Канада бош вазири Жастин Трюдонинг офисида маълум қилинди.

«Канада Россия Федерацияси Федерация Кенгашининг 160 нафар аъзосига Украинанинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини бузишда ёрдам бергани учун санкциялар киритмоқда. Шунингдек, яқин кунларда Канада айрим товарлар ва технологияларни экспорт қилишни тақиқлайди. Россия армиясининг имкониятларини пасайишига олиб келади», дейилади хабарда.

Канада ҳукумати санкциялари активларни музлатишни назарда тутади ва Канада фуқаролари ва жисмоний шахсларга санкцияланган шахслар билан бизнес юритишни тақиқлайди.

Шунингдек, Канада бир қанча халқаро ташкилотларга 50 million Канада долларини (тахминан 40 million Ақш доллари) хайрия қилади, қолган 100 миллиони Украина ва қўшни давлатларга гуманитар ёрдам учун ажратилади.

Хусусан, пул Жаҳон озиқ-овқат дастури, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий Комиссарлиги, Канада Қизил Хоч ва муҳтож одамларга йўналтирилади.

24-март ҳолатига кўра, Россиядан 964 дан ортиқ жисмоний ва 135 юридик шахс Канада санксиялари остида қолган.