Канада Россияга қарши қўшимча санкциялар киритди

Украинадаги Россия уруши муносабати билан Канада Россия Федерациясига қарши санкцияларни кенгайтириб, ҳашаматли товарлар экспорти ва импортини тақиқлади.

Бу ҳақда 20-май, жума куни Канада ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Канада, шунингдек, 14 нафар россиялик олигарх, уларнинг оила аъзолари ва Путин режимига яқин одамларга нисбатан шахсий санксиялар киритмоқда.

«Бугундан бошлаб, Канада ҳукумати Россияга мақсадли ҳашаматли товарлар, хусусан, алкоголли ичимликлар, тамаки, баъзи тўқимачилик ва спорт кийимлари, поябзал, ҳашаматли кийим ва аксессуарлар, заргарлик буюмлари, уй-рўзғор буюмлари ва санъат маҳсулотларини экспорт қилишни тақиқлайди. Россиядан Канадагаҳам, хусусан, алкоголли ичимликлар, денгиз маҳсулотлари, балиқ ва носаноат олмослариимпортни тақиқлайди.

2021 йилги нархларда тақиқланган нарсаларнинг умумий қиймати 75,7 миллион долларни ташкил қилади.

Канада ҳукумати, шунингдек, қурол ишлаб чиқаришда ишлатилиши мумкин бўлган Россия товарлари экспортига ҳам тақиқ қўяди.

Бундан ташқари, чекловлар 14 кишига, жумладан, россиялик олигархлар, уларнинг оила аъзолари ва Путин режимига яқин кишиларга ҳам тегишли.

«Бу шахслар Владимир Путиннинг Украинадаги бемаъни урушига бевосита ҳисса қўшган ва Украина халқининг дарди ва изтироблари учун жавобгардир», — дейилади Канада ТИВ баёнотида.